ПСЖ асосий рақобатчисини мағлуб этиб, 1 поғона юқорилади

УЕФА Чемпионлар Лигаси 4-туридан ўрин олган ПСЖ – “РБ Лейпциг” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиндаги ягона гол 11-дақиқада Неймар томонидан киритилди. Анхель Ди Мария ишлаган пенальтини бразилиялик футболчи аниқ амалга ошириб, жамоасига 3 очко келтирган гол муаллифига айланди.

Ушбу ғалабадан кейин парижликлар 6 очко билан “H” гуруҳида 2-поғонани банд этган. Худди шунча очкога эга “РБ Лейпциг” тўплар нисбатига кўра, 3-ўринда жойлашган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *