ПСЖ “ўлим гуруҳи”ни биринчи ўринда якунлади!

Чемпионлар Лигаси сўнгги тур беллашувлари ўтказилмоқда. Бугун ПСЖ ва “Истанбул” жамоалари ўртасидаги қолдирилган ўйин бўлиб ўтди. “Парк де Пренс” ўйингоҳида кечган учрашув майдон эгаларининг 5:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Томас Тухель шогирдлари биринчи бўлимнинг ўзида 3 та гол уриб, ҳисобни йириклаштирди. Неймар дублни расмийлаштириб, қўшимчасига пенальти ишлаб берди. Уни Мбаппе голга айлантирди. Иккинчи 45 дақиқаликда ПСЖнинг икки юлдузи биттадан гол киритишга муваффақ бўлди. Бу аниқ зарбаларга истанбулликлар битта тўп билан жавоб қайтара олди. Гол муаллифи Мехмет Топал.

Ушбу ғалаба 12 очко тўплаган парижликларга “ўлим гуруҳи” дея эътироф этилган “H” гуруҳи пешқадамлигини тақдим этди. Улар иккинчи ўриндаги “РБ Лейпциг”нинг тўплар нисбатига кўра, орта қолдирди. 6 учрашувда 3 очко йиғган “Истанбул” учун ЕЧЛ бу мавсуми якунланди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *