Равшанбек Умурзақов 7 ноябрь куни навбатдаги жангини ўтказади

Профессионал бокснинг енгил вазн (61.2 кг) тоифасида ўз жангларини ўтказадиган ҳамюртимиз Равшанбек Умурзақов (10-1, 7 КО) 7 ноябрь куни навбатдаги жангини ўтказади. RCC Boxing томонидан Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ташкил этилаётган жанг кечасида, юртдошимиз украиналик мағлубиятсиз одимлаётган Зоравор Петросянга қарши рингга кўтарилади.

Аслида, улар ўртасидаги жанг 12 сентябрда ўтказилиши керак эди. Бироқ ҳамюртимиз ушбу жангга етиб бора олмаган эди.

Маълумот учун, украиналик чармқўлқоп устаси фаолияти мобайнида 9 та жанг ўтказиб, барчасида ғолиб бўлган ва тўрт маротаба жангни муддатидан аввал якунлаган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *