Расман: Исроил Мадримов чемпионлик камари учун жанг қилади

Олдинроқ, Исроил Мадримовнинг чартер рейс орқали Нью-Йоркка жўнаб кетгани ва тез кунларда жанг ўтказиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Жанг ўтказилиши аниқ санаси ва унда боксчимизга ким рақиблик қилиши маълум қилинди. “Matchroom” компанияси томонидан ташкил этиладиган жангда енгилмас Мадримов 37 ёшли Эрик Уокерга қарши рингга чиқади.

Биз учун эътиборлиси, Исроилнинг ушбу жангги 12 раунддан иборат бўлиб, вақтинчалик WBA чемпионлик камари учун кечади.

Шунингдек, ушбу жанг кечасида яна бир истеъдодли боксчимиз Шахрам Ғиёсов ҳам рингга кўтарилади. У навбатдаги жангини шу куни ўзига тегишли бўлган WBA International камарини ҳимоя қилиш учун Франсиско Рохога қарши ўтказади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *