Расман! Пара атлетика бўйича Париж Гран-приси бекор қилинди

Жорий 2020 йилда пара атлетика бўйича Парижда бўлиб ўтиши керак бўлган Гран-при мусобақаси бекор қилинди. Бу ҳақда ташкилий қўмита маълум қилди.

“Ҳозирги оғир кунларда сиз ва яқинларингиз соғлиги яхшилигига умид қиламиз.

Барчага яхши маълумки, коронавирус пандемияси барча спорт турлари учун ёқимсиз душманга айланди. Шу боис ташкилий қўмита 2020 йил Парижда бўлиб ўтиши керак бўлган пара атлетика бўйича Гран-при мусобақасини бекор қилишга қарор қилди.

Биз сизларни 2021 йилда Парижда кўришдан бахтиёр бўламиз.

Бизни тўғри тушунганингиз учун раҳмат. Ўзингизни эҳтиёт қилинг”, – деб ёзилади ташкилий қўмита баёнотида.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *