Расман! Токио Паралимпия ўйинларининг янги санаси маълум бўлди

Хабарингиз бор, коронавирус пандемияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият бутун дунёда хавфли тус олиб бораётгани сабаб Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинлари келаси йилга қолдирилган эди.

Бугун Халқаро Паралимпия қўмитаси президенти Эндрю Парсонс 2021 йилда бўладиган ёзги Паралимпия ўйинларининг ўтказилиш саналарини маълум қилди.

Азиз дўстлар, сизларга шуни мамнуният билан маълум қиламанки, Токио-2020 Паралимпия ўйинлари 2021 йилнинг 24 августидан 5 сентябрига қадар бўлиб ўтади.

Тайёргарлик режаларини давом эттириш учун Паралимпия ўйинларининг янги санасини аниқ қилишимиз жуда муҳим ҳисобланарди. Янги саналар спортчиларга ишонч, манфаатдор томонларга рағбат беради.

Энди саналар тасдиқланганидан сўнг, Халқаро Олимпия қўмитаси барча тегишли федерациялар билан янги саралаш меъзонларини ишлаб чиқади. Токио-2020 Паралимпия ўйинлари учун барча спортчилар ва квоталар ўз кучида қолади”, – дейди Эндрю Парсонс.

Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси

матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *