Расман! Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ўз вақтида ўтказилади

Барчага яхши маълум Хитойда тарқала бошлаган коронавируснинг янги тури айни кунларда бутун дунё бўйлаб катта хавфни келтириб чиқармоқда. Бунинг ортидан бир қанча халқаро мусобақаларнинг ўтказилиши ортга сурилмоқда. Aйримлари эса бутунлай бекор қилинди.

Ўз навбатида бу ҳолат ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиладиган энг нуфузли мусобақа Олимпия ўйинларининг ўтказилишини ҳам сўроқ остида қолдирмоқда эди. Aммо, Халқаро Олимпия қўмитаси кеча расмий баёнот билан чиқиб, Япония пойтахти Токио шаҳри мезбонлик қиладиган ёзги Олимпия ҳамда Паралимпия ўйинлари ўз белгиланган санасида бўлиб ўтишини маълум қилди.

Маълум қилинишича, Халқаро олимпия қўмитаси ижроия қўмитаси томонидан коронавирус ва унинг янги тури хавфи борасидаги муҳокамаларидан сўнг мусобақалар ўз вақтида ўтказилиши тўғрисида қарор қабул қилинган.

Қарорда таъкидланишича, барча спортчилар тўрт йилликнинг энг йирик турнири учун тайёргарликни давом еттиришлари мумкин.

ХОҚ ушбу қарорни маъқуллашда коронавирус туфайли ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ўтказилмаслиги борасидаги тахминлар пайдо бўлганидан сўнг қабул қилишга мажбур бўлган.

Япония расмийлари бир неча бор Олимпиада учун бирон-бир хавф йўқлигини айтишган. Кунчиқар юртда ушбу мусобақаларга тайёргарлик учун 12 миллиард доллардан кўп маблағ сарфлангани айтилмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

tuzla escort kurtköy escort pendik escort kartal escort maltepe escort bostancı escort gebze escort ümraniye escort kadıköy escort kaynarca escort ataşehir escort istanbul escort üsküdar escort çekmeköy escort sultanbeyli escort anadolu yakası escort sancaktepe escort