Расман: Шамиль Газизов “Спартак”дан кетди

“Спартак” бош директори Шамиль Газизов лавозимидан озод қилинди.

Москваликлар расмий матбуот хизмати мутахассис билан шартнома бекор қилингани ҳақидаги хабарни тасдиқлади. Унинг ўрнига клубнинг ижрочи директор Евгений Млежиков тайинланди.

– Евгений Владимировичнинг асосий вазифалари офис бўлинмаларининг самарадорлигини ошириш ва инвестицион инфратузилма дастурларини, шу жумладан клубнинг 100 йиллигига бағишланган дастурларни амалга оширишдан иборат бўлади.

Спорт ишларини бошқариш, трансфер стратегиясини шакллантириш ва “Спартак”нинг барча ёшдаги жамоалари ўртасида кўприк қуриш вазифаларини спорт директори Дмитрий Поповга юклатилади.

Газизов “Спартак”да ярим йил фаолият кўрсатди. У Остон Ўруновнинг трансферида асосий шахслардан бири бўлган эди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *