Расман! Ўқ отиш бўйича жаҳон чемпионати 2021 йилга қолдирилди

Жорий йилнинг 22-27 сентябрь кунлари Италиянинг Лонато шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган ўқ отиш бўйича жаҳон чемпионати 2021 йилнинг иккинчи ярмига кўчирилди. Бу ҳақда Халқаро ўқ отиш спорти федерацияси расмий сайти хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, жаҳон чемпионатини кейинги йилга қолдириш қарори Covid-19 пандемияси туфайли мусобақа ташкилий қўмитаси ва Халқаро ўқ отиш спорти федерацияси томонидан қабул қилинган.

Таъкидлаш керакки, Лонатодаги жаҳон чемпионати Пара-трап бўйича тарихдаги иккинчи жаҳон чемпионати бўлади. Биринчи чемпионат 2018 йилнинг октябрида Италияда бўлиб ўтган ва унда 14 та давлатдан 57 нафар спортчи иштирок этган эди.

Сўнгги бир неча йиллар давомида пара-трап билан шуғулланувчи спортчилар сони сезиларли ошди ва ҳозирги кунда ушбу спорт тури бўйича мусобақаларда 23 та мамлакат спортчилари фаол иштирок этиб келмоқда. Халқаро ўқ отиш спорти федерацияси Лонатодаги жаҳон чемпионати ушбу спортни янада оммалашишига ишонмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *