Расман! 5х5 футбол бўйича жаҳон чемпионати 2021 йилга қолдирилди

Халқаро кўзи ожизлар спорти федерацияси (IBSA) 5х5 футбол бўйича аёллар ўртасида жорий йилнинг ноябрида ўтказилиши режалаштирилган жаҳон чемпионати келаси йилга қолдирилганини расман эълон қилди.

Унга кўра, Нигериянинг Энугу шаҳрида ўтказилиши керак бўлган турнир 2021 йилда бўлиб ўтади. Бундай қарор мусобақа ташкилотчилари билан келишган ҳолда қабул қилинган. Боиси, ташкилий қўмита COVID-19 билан боғлиқ вазиятни инобатга олган ҳолда спортчиларнинг саломатлиги ва хавфсизлиги биринчи ўринда туришини таъкидлаган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *