«Реал» «Боруссия» меҳмони, «Шахтёр» «Интер»дан реванш илинжида. ЕЧЛ сешанба кунги ўйинлар превьюси

Европа Чемпионлар лигаси жорий мавсуми ҳар йилгидан кечроқ старт олгани сабабли кетма-кет иккинчи ҳафтада ҳам сешанба ва чоршанба кунлари мухлисларни тунги бедорлик кутмоқда. Бугун, 27 октябрь сешанба куни ЕЧЛ дастлабки тўрт гуруҳида 2-тур учрашувлари ўтказилади.

 «А» гуруҳи: «Бавария» Москвада меҳмон, «Атлетико» Суарессиз ўйнайдими?

«А» гуруҳида дастлабки ўйинда очко йўқотган Москванинг «Локомотив» клуби сўнгги турда «Атлетико»ни йирик ҳисобда мағлуб этган «Бавария»ни қабул қилади. Москвадаги ғалаба «Бавария»ни гуруҳда яққол пешқадамга айлантириши мумкин. Ўз навбатида «темирйўлчилар» ҳам дастлабки турдаги дурангдан кейин бу сафар сенсация қайд этиш умидида тўп суришади.

Гуруҳдаги иккинчи учрашувда «Атлетико» «Зальцбург»га қарши майдонга тушади. Диего Симеоне шогирдлари Мюнхендаги мағлубият (0:4) аламини «Зальцбург»дан олишга интилиши аниқ. Мадриддаги баҳсда жамоа ҳужумчиси Луис Суареснинг майдонга тушиши сўроқ остида қолмоқда.

 27 октябрь (сешанба)

«А» гуруҳи

«Локомотив» – «Бавария»
Ўйин бошланиш вақти:
 22:55

«Локомотив»: Гильерме; Живоглядов, Чорлука, Мурило, Рибус; Жемалетдинов, Куликов, Криховяк, Миранчук; Лисакович, Эдер
Ўйнамайди: Игнатьев (жароҳат)

«Бавария»: Нойер; Павар, Зюле, Алаба, Эрнандес; Киммих, Толиссо, Коман, Мюллер, Сане; Левандовски
Ўйнамайди: Дэвис (жароҳат), Куасси (жароҳат)

«Атлетико» – «Зальцбург»
Ўйин бошланиш вақти:
 01:00

«Атлетико»: Облак; Триппьер, Савич, Фелипе, Лоди; Корреа, Льоренте, Эррера, Коке; Феликс, Суарес
Ўйнамайди: Коста (жароҳат), Врсалько (жароҳат), Ньигес (жароҳат), Карраско (жароҳат)
Сўроқ остида: Луис Суарес (номаълум)

«Зальцбург»: Станкович; Ульмер, Вебер, Рамальо, Кристенсен; Собослай, Юнузович, Камара, Мвепу; Бериша, Дака
Ўйнамайди: Бернед (жароҳат)

 «B» гуруҳи: «Шахтёр» реванш илинжида, Германияда аламзадалар баҳси

Ўтган турда Мадриддан сенсацион ғалаба билан қайтган «Шахтёр» бу турда «Интер»га қарши саф тортади. Донецк клуби миланликларга қарши баҳсни интиқлик билан кутмоқда. «Кончилар» августда Европа лигаси яримфиналида «Интер»дан 0:5 ҳисобидаги қақшатқич зарба аламини ҳалигача унутишмагани аниқ. Испаниядан яхши кайфият билан қайтган Луиш Каштру жамоаси «Интер»дан ўша мағлубият учун реванш олиш илинжида бўлади. Конте жамоаси эса 1-турдаги «Боруссия» Менхенгладбах билан баҳсда (2:2) йўқотилган очколар ўрнини тўлдириши керак бўлади.

Германияда эса 1-турда аламли тарзда очколарни бой берган «Боруссия» М ва «Реал» ўзаро учрашади. Немис клуби 1-турда «Интер» билан баҳсда сўнгги дақиқада қўйиб юборилган гол сабабли ғалабани қўлдан чиқарган (2:2) бўлса, «Реал» «Шахтёр»га мағлуб бўлди (2:3). «Эль-Класико»даги ғалабадан кейин ўзига келган Зидан жамоаси Германияга ҳам фақат 3 очко учун йўл олган. Эден Азарнинг сафга қайтгани мадридликлар ўйинига ижобий таъсир қилиши мумкин.

 «B» гуруҳи

«Шахтёр» – «Интер»
Ўйин бошланиш вақти:
 22:55

«Шахтёр»: Пятов; Додо, Хочолава, Матвиенко, Корниенко; Маркос Антонио, Марлос, Майкон; Тете, Дентиньо, Соломон
Ўйнамайди: Исмаили (жароҳат), Коноплянка (жароҳат), Кривцов (номаълум)
Сўроқ остида: Коваленко (жароҳат), Жуниор Мораэс (бетоб), Фернандо (номаълум)

«Интер»: Ҳанданович; Д’Амброзио, де Врей, Бастони; Ҳакими, Барелла, Брозович, Видаль, Дармиан; Лукаку, Мартинес
Ўйнамайди: Гальярдини (бетоб), Шкриниар (бетоб), Раду (бетоб), Санчес (жароҳат), Сенси (жароҳат)

«Боруссия» М – «Реал»
ТВ-трансляция:
 Futbol TV
Ўйин бошланиш вақти: 01:00

«Боруссия» М: Соммер; Лайнер, Эльведи, Гинтер, Бенсебаини; Крамер, Нойхаус, Хофманн, Штиндль, Тюрам; Плеа
Ўйнамайди: Закария (жароҳат), Поульсен (жароҳат)
Сўроқ остида: Бенеш (жароҳат), Байер (бетоб), Лазаро (жароҳат)

«Реал»: Куртуа; Лукас, Варан, Рамос, Менди; Модрич, Вальверде, Каземиро, Кроос; Бензема, Винисиус
Ўйнамайди: Карвахаль (жароҳат), Одриосола (жароҳат), Мариано (тикланиш жараёнида), Начо (жароҳат), Эдегор (жароҳат)

 «С» гуруҳи: «Сити» Францияда меҳмон, «Порту» португалиялик мураббийга қарши

 Дастлабки турда «Олимпиакос»га мағлубиятга учраган «Марсель»ни «Манчестер Сити»га қарши учрашув кутиб турибди. Гвардиола жамоаси ўтган турда «Порту»ни мағлуб этиб, Францияга яхши кайфиятда етиб келган. Кетма-кет иккинчи мағлубият марселликларнинг гуруҳдан чиқиш имкониятларини кескин пасайтириб юбориши боис, мезбонлар инглиз клубига қарши финалга майдонга тушгандек кайфиятда тўп суришса ажабмас.

Португалиялик Педру Мартинш бошқарувидаги «Олимпиакос» бу турда ўз мураббийининг ватанида меҳмон бўлади. Греция клубини «Порту»га қарши муҳим баҳс кутиб турибди. Иккинчи йўлланма учун португалларнинг айнан Педру Мартинш клубига қарши кураш олиб бориши кутилмоқда. Шундай экан, бу ўйинда уларни ғалабадан бошқа натижа қаноатлантирмайди.

 «С» гуруҳи

«Марсель» – «Манчестер Сити»
Ўйин бошланиш вақти:
 01:00

«Марсель»: Манданда; Сакаи, Альваро, Чалета-Цар, Амави; Ронжье, Камара, Сансон; Товен, Бенедетто, Пайет

«Ман Сити»: Эдерсон; Канселу, Диас, Ляпорт, Зинченко; де Брюйне, Родри, Гундўған; Маҳрез, Стерлинг, Фоден
Ўйнамайди: Агуэро (жароҳат), Менди (жароҳат), Габриэл Жезус (жароҳат), Фернандиньо (жароҳат)
Сўроқ остида: Аке (жароҳат)

«Порту» – «Олимпиакос»
Ўйин бошланиш вақти:
 01:00

«Порту»: Марчесин; Манафа, Пепе, Мбемба, Зайду Сануси; Отавио, Сержиу Оливейра, Урибе; Корона, Диас, Марега
Ўйнамайди: Мбай (жароҳат), Маркано (жароҳат)
Сўроқ остида: Отавио (жароҳат), Диас (жароҳат)

«Олимпиакос»: Са; Рафинья, Семеду, Сиссе, Олебас; М’Вила, Бухалакис, Ранжелович, Вальбуэна, Масурас; Эль-Араби
Ўйнамайди: Камара (бетоб), Ба (бетоб), Судани (бетоб)

 «D» гуруҳи: Яна йирик ҳисоб кўрамизми?

Ушбу гуруҳнинг икки фаворити дастлабки турдаёқ ўз сўзини айта олди. «Аталанта» Данияда «Митьюлланд»ни йирик ҳисобда (4:0) мағлубиятга учратган бўлса, «Ливерпуль» «Аякс» майдонида минимал ҳисобда устун келди. Бу турда ҳам Италия ва Англияда йирик ҳисобли натижаларни тахмин қилиш мумкин. Зеро, «Ливерпуль» ва «Аталанта» айни дамда Дания ва Нидерландия клубидан анча салобатлироқдек кўринмоқда.

 «D» гуруҳи

«Аталанта» – «Аякс»
Ўйин бошланиш вақти:
 01:00
ТВ-трансляция: UzReportTV

«Аталанта»: Спортьелло; Толой, Ромеро, Жимшити; Хатебур, Пашалич, Фройлер, Госенс, А. Гомес; Сапата, Муриэль
Ўйнамайди: Кальдара (жароҳат), Пиччини (жароҳат)
Сўроқ остида: де Роон (жароҳат)

«Аякс»: Онана; Мазрауи, Схюрс, Бринд, Тальяфико; Классен, Гравенберх, Мартинес; Промес, Тадич, Траоре
Ўйнамайди: Кудус (жароҳат), Хунтелаар (номаълум)

«Ливерпуль» – «Митьюлланд»
Ўйин бошланиш вақти:
 01:00

«Ливерпуль»: Алиссон; Александер-Арнолд, Фабиньо, Гомес, Робертсон; Вейналдум, Милнер; Жота, Фирмино, Мане; Салоҳ
Ўйнамайди: ван Дейк (жароҳат), Окслейд-Чемберлен (жароҳат), Цимикас (жароҳат)
Сўроқ остида: Алькантара (жароҳат), Матип (жароҳат), Кейта (спорт формасида эмас)

«Митьюлланд»: Андерсен; Андерссон, Святченко, Шольц, Паулиньо; Ониека, Каюсте, Дрейер, Систо, Мабиль; Каба
Ўйнамайди: Риис (номаълум)
Сўроқ остида: Хансен (жароҳат), Брумадо (номаълум).

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *