“Реал” Бэйлни нега ўйнатмади?

Уэльслик ҳужумчи Гарет Бэйл ва “Реал” раҳбарияти ўртасида юзага келган совуқчилик сабаби ошкор бўлди.

Маълум бўлишича, мадридликлар раҳбарияти пандемия даврида футболчиларнинг маошини 10 фоизга қисқартиришга қарор қилган. Музокарани клуб бош директори Хосе Анхель Санчес ўтказди. Футболчилар томонидан жамоа сардори Серхио Рамос воситачилик қилди.

Хуллас, музокаралар натижасида фақатгина Гарет Бэйл маошининг пасайтирилишига рози бўлмай, клуб қарорига қарши чиқади. Шу билан клубда ҳужумчининг муаммолари кўпайиб кетди.

Ёзги  трансферлар якунланиши арафасида Гарет Бэйл собиқ клуби “Тоттенхэм”га қайтди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *