“Реал” “Интер” майдонида ғалаба қозонди

Чемпионлар Лигаси 4-туридан ўрин олган “Интер” – “Реал” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

ДАстлаб, Начога нисбатан ишлатилган қўполлик учун 7-дақиқада “Интер” дарвозасига пенальти белгиланди. Тўп қаршисига келган Эден Азар мўлжалда адашмади. Шунингдек, Родриго ҳам Ҳанданович постини ишғол этиб, жамоаси ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.

Ушбу ўйиндан кейин “B” гуруҳида 7 очко тўплаган “Реал” иккинчи ўринда жойлашган бўлса, “Интер” 2 очко билан 4-поғонада қолди. 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *