
“Реал” раҳбарияти “Ливерпуль” футболчиси Садио Манени ўз таркибига қўшиб олишни режалаштирмоқда.
Истеъдодли ярим ҳимоячининг трансфер суммаси 100 миллион фунтга баҳоланмоқда. “Қироллик клуби” президенти Флорентино Перес бу маблағни тўлашни истамаяпти. У келишувга Марко Асенсиони қўшиш орқали нархни пасайтирмоқчи.
Мане Клопп жамоасида Муҳаммад Салоҳ ва Роберто Фирмино билан бирга ҳужум учлигини ташкил қилади ва ливерпулликларнинг чемпионлигига муносиб ҳисса қўшди.