“Реал” меҳмонда ғалабага эришиб, “Атлетико”га етиб олди

Испания Ла Лигаси 14-туридан ўрин олган “Эйбар” – “Реал” беллашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Биринчи таймда аввалида Бензема ва Модрич томонидан киритилган голларга мезбонлар сафидан Кике жавоб қайтарди. Учрашув якуни арафасида Лукас Васкес ҳисобни ишончли кўринишга олиб келиб қўйди. 

Ғалаба орқали “қаймоқранглилар” ҳисобидаги очколар 29 тага етиб, “Атлетико”га етиб олди. Тўплар нисбатидаги устунлик эвазига “матрасчилар” 1-поғонада турибди. Шунингдек, Симеоне шогирдларида 2 та захира ўйини ҳам мавжуд. 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *