“Реал” Погбага ҳақиқатга тўғри келмайдиган шарт қўйди

“Реал” раҳбарияти “Манчестер Юнайтед”дан кетиши кутилаётган Поль Погбага жамоадан жой беришга қарор қилди.

Бироқ “Қироллик” клуби франциялик футболчи учун харажат қилмоқчи эмас. Агар Погба эркин агент сифатида келадиган бўлса, у билан ҳамкорлик ўрнатилиши мумкин.

Чунки мадридликлар асосий эътиборини ёш футболчиларни олишга қаратади. Улар анчадан буён клубга ПСЖ ҳужумчиси Клиан Мбаппе ва “Ренн” ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавингани олиб келиш устида ишламоқда.

Ёзги трансферлар вақтида асосий харажатлар мана шу икки футболчи трансфери учун йўналтирилади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *