“Реал” Рамоснинг ўрнига келадиган ҳимоячилар номини ошкор қилди

“Реал” раҳбарияти Серхио Рамоснинг кетишига тайёргарлик кўрмоқда. Томонлар ҳозирча янги шартнома борасида келишувга эриша олмаяпти. Рамосни қўлга киритиш истагида бўлган бақувват клублар унга манфаатли шартнома таклиф қилишга тайёрлигини билдирмоқда.

Серхиодан ажалиб қолиши мумкинлигини билган мадридликлар янги ҳимоячи қидирмоқда.

Айни пайтда “Қироллик клуби” Рамоснинг ўрнини боса оладиган уч нафар марказий ҳимоячи топди. Унга кўра, мадридликлар “Бавария”дан эркин агент сифатида кетадиган универсал ҳимоячи Давид Алаба, “Манчестер Сити”да ўйнаётган “Барселона” тарбияланувчиси Эрик Гарсия ва “Вильярреал” вакили Пау Торресни олишга ҳаракат қилади.

Рамос 2005 йилдан буён “Реал” сафида ўйнамоқда. Жамоа сардори шу пайтгача беш марта мамлакат чемпиони бўлди ва тўрт бор Чемпионлар лигасида зафар қучди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *