“Реал” яна очко йўқотди

Испания Ла Лигаси 9-туридан ўрин олган “Вильярреал” – “Реал” учрашуви ўз якунига етди. Унда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Мариано Диаснинг тезкор голи эвазига ҳисобда олдинга ўтиб олган мадридликлар иккинчи бўлимда гол ўтказиб юборди. Тибо Куртуа жарима майдони ичида рақибига нисбатан қўполлик ишлатди ва ҳакам пенальти белгилади. Уни Ҳерар Морено аниқ ижро этиб, жамоасига 1 очко келтирди.

Бу ўйин “Реал” учун кетма-кет иккинчи очко йўқотилган ўйин бўлди. Аввалроқ, “қироллик клуби” “Валенсия”дан мағлуб бўлган эди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *