“Реал” ўз уйида ишончли ҳисобда ғалаба қозониб, пешқадамларга етиб олди

Ла Лига 19-туридан ўрин олган “Реал” – “Атлетик” учрашуви ўтказилди. Ушбу баҳс жамоалар январь ойида Испания Суперкубогида иштирок этиши туфайли, бироз эрта ўтказилди. “Альфредо Ди Стефано” стадиони мезбонлик қилган баҳс мадридликларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқада Тони Кроос жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси билан ҳисобни очган бўлса, иккинчи таймни нисбатан фаолроқ бошлаган меҳмонлар 52-дақиқада Андер Капанинг аниқ зарбаси билан тарози паллаларини тенглаштиришга эришди.

Бироқ ғалаба учун кўпроқ ҳаракат қилган, қолаверса, 13-дақиқадан бошлаб бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилган “қаймоқранглилар” 74-дақиқада ҳисобда олдинга ўтиб олди. Карвахалнинг узатмасини Бензема боши билан дарвозага киритди. Айнан франциялик ҳужумчининг ўзи ўйинсўнгида дублни расмийлаштириб, якунда жамоасига ғалаба келтирган голларга муаллифига айланди.

Ушбу муҳим ғалабани қўлга киритган “қироллик клуби” очколари сонини 26 тага етказиб, турнир жадвали пешқадамлари “Реал Сосьедад” ҳамда “Атлетико”ни қувиб етди ва кучли учликка якун ясади. “Атлетик”нинг очколари 14 талигича қолди ва улар 13-поғонани банд этган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *