Регби-7 бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди

13-15 ноябрь кунлари Фарғона шаҳрида регби-7 бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 2-тур баҳслари бўлиб ўтди. Турнир якунига кўра ғолиблар аниқлаб олинди. Регбини ҳудудларда оммалаштириш мақсадида мамлакат регби федерацияси мусобақанинг 2-турини Фарғонада ўтказишга қарор қилди.

Очилиш маросимида Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Ф.Қосимов, Asia Rugby халқаро ташкилоти вакили (Осиёда регби ривожи бўйича маслаҳатчи) Бенжамин ван Ройен, шунингдек бошқа тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Мусобақада эркак ва аёллардан иборат 20 жамоа таркибида 400 нафар спортчи иштирок этишди. Чемпионат якунларига кўра эркаклар ўртасида Ўзбекистон Миллий университетининг “Университет”, аёллар ўртасида Тошкентнинг «Туркистон силовсини» жамоаси чемпион бўлди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *