Ретро. АҚШлик ультра-марафончи Дин Карнасиснинг Тошкентга ташрифи

????????????????????????????????????

Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси ҳамда Америка Қўшма Штатларининг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳамкорлигида машҳур ультра-марафончи Дин Карнэзес иштирокида семинар-тренинг ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциациясининг мураббийлари, терма жамоа аъзолари ҳамда Тошкент шаҳридаги имкониятлари чекланган махсус мактаб-интернати тарбияланувчилари иштирок этишди. 

Семинар-тренинг сўнгида Дин Карнэзес 1 июлдан Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатлари бўйлаб югуришни мақсад қилганлигини ва тадбир иштирокчиларига у билан бирга ҳеч бўлмаса маълум бир қисқа масофани биргаликда югуриб ўтишни таклиф қилди.

2016 йил 30 июнь

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *