Ретро. Паралимпиячилар мукофотларни қабул қилиб олишди (Фото)

Олимпия шон-шуҳрати музейида бугун, 22 сентябрь куни Ўзбекистон паралимпия терма жамоасини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда табрик сўзи билан бош вазир ўринбосари Адҳам Икромов ва Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Мираброр Усмоновлар мурожаат қилишган. Тадбирнинг фахрли меҳмонлари эса Паралимпиада ғолиб ва совриндорларига пул мукофотлари сертификати ҳамда “Малибу” автомобиллари калитларини топширишди.

Спортчилар номидан Ўзбекистон раҳбарияти ва халқига сузиш устаси Фотимахон Омилова, дзюдочи Феруз Саидов, енгил атлетикачи Миран Сахатов ва Ўзбекистон Миллия паралимпия ассоциацияси котиби ўринбосари Умид Аҳмаджоновлар миннатдорчилик изҳор этган. Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов эса спортчиларнинг мураббий ва устозларига ташаккур билдирди.

Эслатиб ўтамиз, XV-чи ёзги Паралимпия ўйинлари 18 сентябрь куни Рио-де-Жанейро шаҳрида якунига етди. Унда 32 кишидан иборат Ўзбекистон спорт делегацияси 31 медаль билан умумий медаллар жадвалида 16-чи ўринни эгаллади (медаллар сони бўйича – 12-чи ўрин).

Фото: Gazeta.uz

22 сентябрь 2016 йил

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *