Рингда боксчи ва айиқ

1997 йилда тўққиз яшар Ҳабиб Нурмагомедовнинг айиқ билан курашаётган видеоси бутун дунёга тарқалгач, катта шов-шувларга сабаб бўлган эди. Бу кўпчиликни, айниқса, америкаликларни ларзага солган эди.

Ҳолбуки, кўпчилик XIX асрнинг ўрталаридаёқ одамларнинг айиқлар билан бокс тушиши жуда оммалашганидан бехабар экан. Чунки 1877 йилдаёқ АҚШда биринчи марта рингда одам билан айиқ ўртасида жанг ўтказилган экан. Риннга чиққан ўргатилган айиқнинг тишлари ва тирноқлари суғуриб олинган ва у тумшуқбоғда бўлган. Ана шундай бокс жанглари ҳаммани ҳайратга солар ва одатда Америкада цирк тамошалари сифатида кўриларди.

Баъзан ўргатилган айиқлар билан ҳатто тамошабинларни бокс туширишарди. Бироқ ёввойи ҳайвонлар билан бокс тушиш ниҳоятда хавфли бўлган. Масалан, Люсьен Марк АҚШнинг Цинциннати шаҳрида ана шундай жангда бошмалдоғидан ажралган, 1878 йилда эса Лена лақабли айиқ рингда Жан Франсис Борнни ўлдирган.

Шунга қарамасдан, 1937 йилда Нью-Йоркда боксчи билан айиқ ўртасида биринчи марта профессионал бокс жанги ўтказилган. Жуда кўп тамошабинлар кузатган бу жанггни рефери бошқарган ва ён ҳакамлар тайинланган. Рингга Гус Уолдорф чиққан. Жанг жуда қисқа, аммо ниҳоятда қизиқарли ўтган. Биринчи раундда Гус айиқни нокдаун қилган. Лекин айиқ тез орада ўзига келиб, иккинчи раундда боксчини нокаут қилган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *