Рио қаҳрамонлари: Кумуш медаль соҳибларини биласизми?

Биз учун унутилмас бўлган Рио-2016 Паралимпия ўйинларида қайд этилган натижаларимизни эслашда давом этамиз. Бу сафар кумуш медалга сазовор бўлган спортчиларни ёдингизга солиб ўтишга қарор қилдик.

Кумуш медаль соҳиблари:

1. Кирилл Паньков (Сузиш, баттерфляй 100 м – S13, эркаклар) 8 сентябрь

2. Муслима Одилова (Сузиш, баттерфляй 100 м – S13, аёллар) 8 сентябрь

3. Хайитжон Алимова (Дзюдо, 70 кг.гача, аёллар) 10 сентябрь

4. Фотима Амилова (Сузиш, комплекс, 100 м – SM13, аёллар) 10 сентябрь

5. Сафия Бурханова (Енгил атлетика, ядро улоқтириш – F11/12, аёллар) 14 сентябрь

6. Муслима Одилова (Сузиш, эркин усулда, 50 м – S13, аёллар) 14 сентябрь

Маълумот учун, Бразилия пойтахтидаги мусобақада жами 32 та паралимпиячимиз спортнинг 5 та тури бўйича иштирок этишган эди. Натижалар эса кутилганидан ҳам ажойиб бўлган. Вакилларимиз 8 та олтин, 6 та кумуш ва 17 та бронза, жами 31 та медални қўлга киритишган. Умумжамоа ҳисобида эса Ўзбекистон Паралимпия терма жамоаси 159 та мамлакат орасида 16-ўринни эгаллаган эди. Айтиш керакки, бу мамлакат тарихидаги энг яхши натижа бўлди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *