
Келгуси йил Токио ареналари ҳисоб бўйича XVI Паралимпия ўйинларига мезбонлик қилишидан хабарингиз бор.
Шу ўринда паралимпиячиларимиз 2016 йил Рио-де-Жанейрода ўтказилган XV Паралимпия ўйинларида рекорд даражадаги медалларни қўлга киритишганини алоҳида қайд этиш лозим.
Келинг, биз учун унутилмас бўлган Рио-2016 Паралимпия ўйинларида қайд этилган натижаларимизни яна бир бор ёдга оламиз. Бразилия пойтахтидаги мусобақада жами 32 та паралимпиячимиз спортнинг 5 та тури бўйича иштирок этишган эди. Натижалар эса кутилганидан ҳам ажойиб бўлган. Вакилларимиз 8 та олтин, 6 та кумуш ва 17 та бронза, жами 31 та медални қўлга киритишган. Умумжамоа ҳисобида эса Ўзбекистон Паралимпия терма жамоаси 159 та мамлакат орасида 16-ўринни эгаллаган эди. Айтиш керакки, бу мамлакат тарихидаги энг яхши натижа бўлди.
Қуйида Риода олтин медалга сазовор бўлган спортчиларимиз рўйхатини яна бир бор ёдингизга солиб ўтамиз:
Олтин медаль соҳиблари:
1. Шерзод Намозов (Дзюдо, 60 кг.гача, эркаклар) 8 сентябрь
2. Нигматов Ўткир (Дзюдо, 66 кг.гача, эркаклар) 8 сентябрь
3. Хуснитдин Норбеков (Енгил атлетика, диск улоқтириш – F37, эркаклар) 8 сентябрь
4. Одилжон Турдиалиев (Дзюдо, 100 кг.дан юқори, эркаклар) 10 сентябрь
5. Фирдавс Мусабеков (Сузиш, брасс 100 м – SB13, эркаклар) 10 сентябрь
6. Фотима Амилова (Сузиш, брасс 100 м – SB13, аёллар) 10 сентябрь
7. Александр Свечников (Енгил атлетика, найза улоқтириш – F12/13, эркаклар) 14 сентябрь
8. Нозимахон Қаюмова ((Енгил атлетика, найза улоқтириш – F12/13, аёллар) 17 сентябрь
Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси
матбуот хизмати