Рио-2016 Getty Images нигоҳида (фото)

2016 йил Бразилиянинг Рио-де Жанейро шаҳрида ўтказилган навбатдаги Паралимпия ўйинлари мамлакатимиз паралимпия тарихида янги саҳифа очди десак асло муболаға бўлмайди. Боиси, мусобақага 32 нафар спортчи билан ташриф буюрган терма жамоамиз делегацияси 8та олтин, 6та кумуш ва 17та бронза, жами 31та медални қўлга киритди ва умумжамоа ҳисобида 16-ўринни эгаллади. Эътиборлиси, айнан Рио майдонларида ўзбекистонлик спортчилар илк бор Паралимпия ўйинларида олтин медалларга сазовор бўлишди.

Американинг Getty Images фото агентлиги ўзбекистонлик спортчиларнинг ушбу мусобақалардаги иштирокини кенг ёритди. Қуйида ушбу агентлик томонидан олинган энг сара фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин:

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *