Роналдуга янги рақобатчи келяпти

“Ювентус” ҳужум чизиғини янада кучайтириш мақсадида Федерико Кьезани “Фиорентина”дан ижарага оладиган бўлди.

Клублар бу трансфер бўйича келишувга эришди. Туринликлар жорий мавсум якунланганидан кейин Кьезани 50 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритди.

“Ювентус”  22 ёшли ҳужумчининг ўзи билан 2025 йилгача шартнома шартларини келишиб олган. Бугун Кьеза тиббий кўрикдан ўтиб, шартномага имзо чекади.

Таъкидлаш жоизки, “Фиорентина” ҳам ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуодовга қизиққан эди. Бироқ, ҳамюртимиз “Женоа”га ўтиб кетди.

“Ювентус” ёзги трансферлар вақтида испаниялик ҳужумчи Альваро Моратани ҳам қўлга киритганди. Мората ва Кьеза жамоанинг асосий тўпурари бўлиш учун Криштиану Роналду билан рақобатлашиши керак.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *