Роналдуга ўйин бермаган Шомуродов бугунги тўқнашувда енгилмас “Милан”ни тўхтатиши керак!

А Сериянинг 12-турида “Женоа” ўз майдонида Европанинг енгилмас жамоасига айланган “Милан”ни қабул қилади. Меҳмонлар сафида жамоа тўпурари Златан Иброҳимович ҳам жароҳатидан кейин майдонга қайтиши кутилмоқда.

Аввалги турда, генуяликлар “Ювентус” билан куч синашиб, 1:3 ҳисобида мағлубиятга учраганди. Учрашув давомидаги мезбон томон мухлисларига манзур бўлган вазиятлардан бири Элдор Шомуродов 73-дақиқада майдонга тушганидан кейин юз берди. Учрашувда қаҳрамонларидан бири Криштиану Роналду катта тезлик билан ҳужумга ўтган паллада Элдор Шомуродов унга етиб олиб, тўпни олиб қўйди.

131287778_4139560386054850_1037488803628903015_o

Ўзбек футболчисининг ўйини генуялик мухлисларга жуда ёқди. Эътиборингизга Шомуродов ҳақидаги фикрларни ҳавола этамиз.

Cristiano Bosco:

Элдор Роналдуга ўйин бермади, у бизнинг қаҳрамонимиз!

Giorgio Costa:

Шомуродов ҳужумда ўзини кўрсата олмади. У рақиб дарвозаси томон зарба бергани йўқ. Лекин ҳимояга жуда катта ёрдам берди. Икки марта тўпни рақибдан олиб қўйди, бир марта пас оширилишига йўл қўймади. Жамоа учун жуда зўр ўйнаб берди. Менга шунақа футболчилар ёқади. Улар доим жамоага фойда келтиришга интилади. Бизга ана шундай жангчилар керак.

Lorenzo Boero (Giorgio Costa фикрига жавобан):

Аслида Шомуродовни тўпурарлик учун олишган. У рақиб дарвозасига гол уриши учун  трансферига катта сумма сарфланган. Унинг жамоага катта фойда келтираётгани бор гап. Биз ундан голлар кутиб қоламиз.

Giorgio Costa (Lorenzo Boero изоҳига жавобан):

Хавотир олма, яқинда Элдор гол ура бошлайди. Шомуродовдан ҳаммамиз гол кутяпмиз. Лекин бутун жамоа ҳимояда ўтирган таркибда гол уриш қийинлигини ҳам тан олишимиз керак.

Giovanni Berutti:

Криштиану бундай ҳолатда ундан бирор ким тўпни олиб қўйишини кутмаган эди. Айниқса, бу ишни ҳужумчи қила олишини. Бу Элдор жамоа учун фойдали ўйинчи эканининг яна бир исботи бўлди.

Fede Giannazzo:

Шомуродовни нега бошланғич таркибда майдонга туширмади? Унинг илк дақиқалардан ўйнаган футболчилардан фарқли равишда охиригача курашга тайёр экани кўриниб турибдику. Скамаккада Элдордаги иштиёқ кўринмади. Шомуродовнинг Роналдудан тўпни олиб қўйганига ҳам ҳайрон бўлмаслик керак. Скамакка эса ўйинда кўрингани ҳам йўқ.

Angelo Briga:

Элдор жамоа учун жанг қилишга тайёр. Пьяца ва Стураро ҳам шундай. Бу иккиси “Ювентус”нинг собиқ ўйинчилари эканини унутмаслик керак. Шомуродов эса Роландо Маранга уни захирада ушлаб турмаслик кераклигини исботлаб қўймоқчи. Ўзбек футболчиси ҳимояга катта ёрдам берди. Ҳужумда эса имконият бўлмади.

Riccardo Sansebastiano (Angelo Briga фикрига жавобан):

Ҳужум нафақат ўзбекистонлик йигитда, балки бутун жамоада ўхшагани йўқ. Жамоамиз чуқур ҳимояланяпти. Шунинг учун ҳужумчимиз ҳам бор маҳоратини ҳимояда кўрсатишга мажбур.

131300114_4139559612721594_880772857140533789_o

Ezio Zunino:

Шомуродовни кейинги ўйинда бошланғич таркибда кўришни истаймиз. У илк дақиқаларданоқ ўйнашга қодир эканини кўрсатиб қўйди. Скамакка бир неча голдан кейин асосий таркибдаги жойини 100 фоиз ўзиники, деб ўйлаяпти. У хотиржам бўлиб қолди ва жамоага кейинги ўйинларда фойда келтирмаяпти.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *