
Италия А Сериясининг 11-турида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп сурадиган “Женоа” ўз майдонида амалдаги чемпион “Ювентус”ни қабул қилди.
Генуядаги ўйин 1:3 ҳисобида “кекса синьора”нинг ғалабаси билан якунланди. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов эса 73-дақиқада Марко Пьяца ўрнига захирадан майдонга туширилди. Шу куни “Юве”нинг голларига Пауло Дибала (57′) ва Криштиану Роналду (78′, 89′) муаллифлик қилди. “Женоа”нинг ягона жавоб голини Стефано Стураро (61′) киритди.