Роналду дўстини “Ювентус”га чорламоқда

Реал” ҳимоячиси Марсело фаолиятини “Ювентус”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда mercadodabola.net ёзмоқда. Турин клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду собиқ жамоадошини “кекса синьоралар” сафига ўтишга чорламоқда. “Ювентус” Марселонинг трансфери орқали чап қанот ҳимоясидаги муаммоларини ҳал қилиб олмоқчи. Марселоннинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. 

Transfermarkt поратли 32 ёшли бразилиялик футболчини 12 миллион еврога баҳоламоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *