Роналду пенальтидан гол ура олмаган баҳсда “Ювентус” очко йўқотди

Италия чемпионати 12-тури марказий учрашувида “Ювентус” “Аталанта” билан баҳс олиб борди.

Ўйиннинг 29-дақиқасида Федерико Кьеза Родриго Бентанкурдан пасни қабул қилиб олди ва дарвозанинг юқори қисмига аниқ зарба йўллади. 57-дақиқада Роме Фройлер жарима чизиғи устидан кучли зарба йўллаб, Кьезанинг супер голига жавоб берди. Тўрт дақиқадан сўнг Криштиану Роналду пенальтини голга айлантира олмади. Учрашувнинг қолган қисмида иккала клуб ҳужумчилари қатор имкониятлардан фойдалана олишмади ва жанговар дурангга имзо чекишди.

А Серия 12-туридан сўнг туринликлар 24 очко билан вақтинчалик 3-ўринга кўтарилиб олди, бергамоликлар эса 11 ўйинда 18 очко жамғариб, 8-поғонага жойлашиб олди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *