Роналду футбол қиролини тахтдан ағдаришга бел боғлади

“Ювентус”нинг “Кальяри”га қарши ўтказган учрашувида дубль қайд этган Криштиану Роналду футбол тарихидаги энг зўр тўпурарлар рейтингида тўртинчи ўринга кўтарилиб олди. Бу ўйиндан олдин португалиялик тўпурар венгриялик Ференц Пушкаш билан бир қаторда турганди.

Роналду фаолияти давомида 1026-учрашувини ўтказиб, голлари сонини 748 тага етказди.

Навбатда уни футбол қироли сифатида тан олинган Пеленинг натижаси кутмоқда. Рейтингда учинчи ўринда қайд этилган бразилиялик ҳужумчи ўз даврида 767 та гол урган.

Жаҳон тўпурарлари рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турган австриялик Йозеф Бицан рақиблар дарвозасини 805 маротаба ишғол қилган. Иккини ўриндаги яна бир бразилиялик тўпурар Ромарио ҳисобида 772 та гол бор.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *