Роналду “Ювентус”нинг асосий муаммоси!

Ўз даврида “Милан” ва “Интер” жамоалари шарафини ҳимоя қилган машҳур ҳужумчи Антонио Кассано “Ювентус”нинг португалиялик тўпурари Криштиану Роналду Турин клубига ҳақиқий муаммо бўлишини таъкидлади.

– Роналду “Ювентус”га бош оғриқ бўлади. Италия чемпиони бўлиш учун клубга Роналдунинг умуман кераги йўқ. “Ювентус” уни Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш учун олиб келган. Лекин ҳали бундай бўлгани йўқ.

Криштиану фақат гол уриш учун яшайди. У Мессидан фарқли равишда жамоа ўйинини кучайтириш учун ҳеч нима қилмайди. Жамоавий ўйин учун Карим Бензема ва Роберт Левандовски муносиб ҳужумчи, – деди Кассано.

Роналду жорий мавсум А Серияда бешта учрашувда саккизта гол урди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *