Россиялик енгил атлетикачи икки йилга дисквалификация қилинди

Россиялик баландликка сакровчи Людмила Еремина антидопинг қоидаларини бузгани учун икки йилга дисквалификация қилинди. Бу ҳақда РУСАДА расмий сайти маълум қилди.

Юқоридаги манбага кўра, Ереминанинг синамасида тақиқланган кломифен моддаси топилган. Дисквалификация муддати бошланган вақтидан буён спортчининг барча спорт натижалари бекор қилинди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *