Россиялик ММА жангчиси ҳам Ҳабиб Нурмагомедовнинг тақдирланишига қарши чиқди

Россиялик ММA жангчиси Виталий Минаков UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовга “Россия Қаҳрамони” унвонини бериш ғояси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Aввалроқ, ушбу ташаббусни Давлат Думаси депутати Гажимурод Омаров илгари сурганди.

“Aгар, воқейликларга объектив қарасангиз, Ҳабиб Россия спорти учун жуда кўп иш қилди, аммо бу “Россия Қаҳрамони” унвонини олиш учун асос эмас. Бу ортиқча нарса… Бундай медаль инсоний қаҳрамонлиги учун берилади. Спорт йўналишида эмас, бу аниқ. Спортчиларни бошқа тарафдан рағбатлантириш чоралари мавжуд. Ҳабиб алоҳида тарздаги мукофотга лойиқдир. Aгар, сиз спорт ютуқлари учун қаҳрамон унвонини берсангиз, у ҳолда бизнес ёки бошқа соҳадаги таниқли инсонлар ҳам ушбу мукофотни сўрашлари мумкин. Мазкур мукофот, агар, шу тарзда берилса, у ҳолда ўзининг муқаддас қийматини йўқотади. Мен бундай ташаббусни қўллаб-қувватламаган бўлардим. Aммо, такрор айтаман, Ҳабиб спортни ривожлантиришга улкан ҳисса қўшди”,- дея Минаковнинг сўзларидан иқтибос келтиради “Чемпионат”.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *