Россиянинг “халқ жамоаси” ўзбек футболчиси учун қанча маблағ таклиф қилаётганини биласизми?

Бир қатор рус нашрларида Москванинг “Спартак” клуби  “Уфа” таркибида ҳаракат қилаётган ўзбек ўғлони Остон Ўруновни ўз сафига қўшиб олишни хоҳлаётгани ҳақида хабарлар чиққан эди.

Россияда “халқ жамоаси” сифатида эътироф этиладиган “Спартак” бошқирдистонликларга ўзбек футболчиси учун 4 млн евро ўтказиб бермоқчи. Фақат маблағ иккига бўлинган ҳолда тўланади. Москваликлар ҳозирнинг ўзида 2 млн евро тўлайди. Қолган 2 млн евро 2 йил ичида тўлаб берилади.

Эслатиб ўтамиз, Остон Ўрунов “Уфа” сафига жорий йилнинг аввалида Тошкентнинг “Локомотив” клубидан бориб қўшилган эди.

19 ёшли футболчи Бошқирдистон клуби сафида 10 та ўйинда майдонга тушди. Футболчимиз янги клуби сафида самарали ҳаракатларни амалга ошира олмаган бўлсада, тезкор дриблинглари эвазига бир неча маротаба РПЛ баҳсларида энг яхши футболчи сифатида тан олинди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *