Рустам Усмонов: Кучли иммунитет – коронавирусга қарши энг яхши қурол

Барчага яхши маълум коронавирус номи билан дунёни ларзага солаётган COVID-19 вируси 15 март куни Ўзбекистонда ҳам расман қайд этилди.

Шу боис Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси худудида гигиенага қатъий риоя қилиш йўлга қўйилди. Жумладан, кириш эшиги олдида ташриф буюрувчиларнинг қўллари спиртли гель билан зарарсизлантириляпти. Уларнинг ҳолати ассоциацияи шифокорлари томонидан доимий назоратга олиняпти.

Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси врачи Рустам Усмонов паралимпия спортчиларига коронавирусдан сақланиш бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан nавсия қилинган усулларни яна бир бор эслатиб ўтди:

▪ Кўпгина вируслар, жумладан коронавирус ҳам дезинфекцияловчи эритмаларда ўлади. Шахсий гигиенага қатъий амал қилинг;

▪ Қўлларингизни тез-тез ювинг. Доимий фойдаланадиган буюмларингизни ҳам тоза сақланг. Вирусни нафақат ҳаво-томчи, балки контакт усулида ҳам юқишини ҳисобга олсак, қўлларга дезинфекцияловчи, спиртли эритмалар билан ишлов бериш ҳам яхши самара беради. Телефон, клавиатура, эшик тутқичлари, лифт тугмалари, дўконлардаги аравалар тутқичлари эпидемиологик жиҳатдан хавфли бўлиши мумкин. Шунинг учун иложи борича уларни ушламасликка ҳаракат қилинг. Ушласангиз қўлингизни спиртли гель билан тозаланг, совунлаб ювинг;

▪ Юз-кўзингизга ювилмаган қўлларингизни теккизишдан сақланинг. Чунки вирус нафақат бурун ёки оғиз, балки кўз шиллиқ пардалари орқали ҳам юқади;

▪ Тиббий ниқобдан фойдаланинг. Ниқобларни ҳам вақти-вақти билан алмаштириб туринг.  Ишлатилган ниқобни ечгач, қўлларни ювишни унутманг;

▪ Аксириш ёки йўталиш вақтида оғизни қўл билан эмас, бир марталик салфетка билан ёпинг;

▪ Қўл бериб сўрашиш ва қучоқлаб кўришишдан чекланинг;

▪ Имкон қадар умумий овқатланиш жойларига бориб овқатланманг.

“Шу ўринда вақтида овқатланиб, ўз иммунитети учун қайғурган инсонларга вируснинг юқиш эхтимоли нисбатан камроқ бўлади. Чунки, иммунитети паст бўлган инсонларда вирусни юқтириб олиш даражаси юқори бўлади ва уларда касалликдан тузалиш оғир кечади. Хулоса қилиб айтганда, кучли иммунитет – коронавирусга қарши энг яхши қурол”, – дея қўшимча қилди Рустам Усмонов.

Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси

матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

tuzla escort kurtköy escort pendik escort kartal escort maltepe escort bostancı escort gebze escort ümraniye escort kadıköy escort kaynarca escort ataşehir escort