Салкам 1,5 млрд доллар сарфланган Олимпия стадиони ҳақида

Кенго Кума меъморлик қилган муҳташам спорт иншооти 2019 йилнинг сўнггида яна қайта фойдаланишга топширилди. У ерда ўтказилган дастлабки спорт тадбири Япония Император кубоги финал баҳси бўлди.

2020 йилнинг 1 январь куни ўтказилган ушбу беллашувда “Виссел Кобе” жамоаси “Кашима Антлерс” вакилларини мағлуб этган ҳолда, бош совринга эга чиқдилар.

68,000 кишилик сиғимга эга ушбу кўркам аренада Паралимпия ўйинларининг очилиш ва ёпилиш маросимлари ҳамда пара атлетика мусобақалари ўтказилади.

“Эко-френдли” тарифига мос бўлиши учун стадион ҳудудида 47 мингдан ортиқ турли хил дарахтлар экилган.

Стадионнинг конструкция ишлари 2016 йил 1 декабрдан 2019 йил 30 ноябргача давом этди ва бу жараёнда 1,5 миллиондан ортиқ ишчи иштирок этди.

Унинг қурилиши учун умумий ҳисобда таҳминан 1.43 млрд АҚШ доллари сарфланди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *