Самарқанд вилоятидаги спорт таълим муассасаларида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Умид Ражабов Самарқанд вилоятида хизмат сафарида бўлиб, карантин даврида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Жумладан, хизмат сафари давомида вилоятнинг Пастдарғом тумани 2-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, Нуробод туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, Каттақўрғон туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, Каттақўрғон шаҳар болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ҳозирги вақтда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиб чиқилди ва спорт таълим муассасаларида маҳалла, айниқса ёшлар билан ишлаш борасида тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Қолаверса, карантин даврида ҳудудда тренерларнинг спортчилар билан олиб бораётган онлайн машғулотлари, бу борада нималарга аҳамият қаратиш борасида ўзаро фикр алмашилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *