Самвел Бабаян ишсиз қолди

Хитой биринчи лигасида иштирок этувчи “Чанчунь Ятай” жамоаси ҳамюртимиз Самвел Бабаяннинг истеъфога чиққанини маълум қилди.

Бу ҳақида клубнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари хабар тарқатди. Бабаян ушбу клубни 2019 йил декабрь ойидан буён бошқариб келаётган эди. Бу вақт оралиғида ўзбекистонлик мутахассис қўл остида чанчунликлар 7 та ўйин ўтказган ва уларнинг 4 тасида зафар қучган, 2 бор рақиблари билан муроса кўчаси танланган бўлса, 1 марта мағлубиятга учраган.

Ҳозирча, Самвел Бабаяннинг кейинги иш жойи маълум эмас.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *