Санаси 3 бора ўзгарган Париж марафони якунда бекор қилинди

Париж марафони коронавирус сабаб бекор қилинган сўнгги йирик спорт тадбирларидан бирига айланди. Халқаро ареналарда мухлисларсиз мусобақалар бошланган бўлса, мамлакатдан COVID-19 билан зарарланган беморларнинг кўпайиши, халқаро югурувчиларга кўплаб ноқулайликларни келтириб чиқиши сабаб Франция ҳукумати бу йилги Париж марафонини бекор қилди.

Тақвимга кўра, дастлаб мусобақа 5 апрель санасида ўтиши белгиланган. Кейинчалик пойга 18 октябрга, ундан сўнг 15 ноябрь санасига қолдирилган эди.

Кўриниб турибдики, кузги марафонга ўз вақтини қурбон қилиб тайёргарлик кўраётганларда умидсизлик пайдо бўлади. Ушбу мусобақани ташкил қилишда ишлайдиган барча-барча бу қайғуни биргаликда бўлишади. Насиб қилса, 2021 йил энг кучли югурувчиларни жамлайдиган мусобақани биргаликда ташкил қиламиз. Бу йилги пойгага рўйхатдан ўтганлар бу ҳуқуқни келаси йил учун ҳам олиб қўйишлари мумкин. Агар исташмаса, белгиланган сумма бўйича ваучер ёки 18 ойдан сўнг компенсация олишлари мумкин”, – дейилади ташкилий қўмита томонидан берилган баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, бу йил Бостон, Берлин, Нью-Йорк ва Чикаго каби йирик марафонлар ҳам бекор қилинди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *