Санжар Турсуновни табриклаймиз!

Бугун маҳоратли ёш боксчиларимиздан бири Санжар Турсунов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Санжар Турсунов 1998 йил 18 август куни Сурхондарё вилоятида туғилган. Бокс бўйича 2017 йил катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида муваффақиятли қатнашиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди. Ўша йили Гамбургда ўтган дунё биринчилигида бронза медали соҳиби бўлди. 2019 йилги қитъа биринчилигида эса кумуш медаль билан тақдирланди. Жорий йил Иорданияда ўтган лицензион мусобақа орқали Токио-2020 Олимпия ўйинлари йўлланмаси соҳибига айланди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Санжар Турсуновни туғилган куни билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат саломатлик ва улкан ғалабалар тилаб қолади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *