Сарварбек Зафаржонов терма жамоамизга кумуш медаль тақдим қилди

Оғир атлетика бўйича ўтказилаётган “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги кубоги” онлайн мусобақасида иккинчи кун беллашувлари ўз якунига етди. Бироз аввал ёш полвонларимиздан бири Сарварбек Зафаржонов -89 кг вазн тоифасида иштирок этди.

20 ёшли Сарварбек даст кўтариш машқини 168 килограмм билан иккинчи ўринда якунлаган бўлса, унинг силтаб кўтариш машқида қайд этган 207 кг натижаси икки курашда 373 килограмм кўрсаткични тақдим қилди. Зафаржонов якунда иккинчи ўринни сақлаб қолишга муваффақ бўлди.

-89 кг.:
1. Велленилла Кейдомар (Венесуэла) – 377 кг
2. Сарварбек Зафаржонов (Ўзбекистон) – 373 кг
3. Ритварс Сухаверс (Латвия) – 356 кг

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *