Сардор Нуриллаевни табриклаймиз!

Бугун дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сардор Нуриллаев таваллуд айёмини нишонламоқда.

Сардор Нуриллаев 1994 йил 12 ноябрь куни туғилган. -66 кг вазн тоифасида терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилади. 2019 йил Марокашда ўтган Гран-при турнири ғолиби. Шунингдек, ушбу таснифдаги ва бошқа кўплаб мусобақаларда совриндорлар қаторидан жой олган. Ҳозирда ўз вазн тоифасида Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи поғонада турибди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Сардор нуриллаевни таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан ғалабалар тилаб қолади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *