Сауль Альварес супер чемпион билан жанг қилади

Супер ўрта вазн тоифасида WBA Regular чемпиони Сауль Альварес ва супер чемпион Каллум Смит ўзаро жанг бўйича келишувга эришди. Бу борада ESPN мухбири Стив Ким хабар бермоқда. Жанг, катта эҳтимол билан 18 ёки 19 декабрда Техас штати АТ&Т Stadium мажмуасида ўтказилиши кўзда тутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Сауль Альварес янқиндагина “Golden Boy” ва DAZN канали билан шартномани бекор қилиб, эркин агентга айланган эди. Унинг навбатдаги жанги эса, “Matchroom” компанияси томонидан ташкил этилиши режалаштирилган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *