Сафарда “Барса”ни йирик ҳисобда ютган “Юве” пешқадамликни тортиб олди

Чемпионлар Лигаси 6-тур ўйинлари давом эттирилмоқда. Турнир марказий учрашуви “Камп Ноу” стадионида бўлиб ўтди. “G” гуруҳи пешқадами номига ойдинлик киритиб бериши лозим бўлган баҳсда “Барселона” ва “Ювентус” ўзаро беллашди. Якунда туринликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, Криштиану Роналду тезкор голи билан жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўзи ишлаб олган пенальтини португалиялик юлдуз голга айлантирди. Орадан 7 дақиқа ўтиб, Уэстон МакКенни ҳисобни ишончи кўринишга келтирди. Иккинчи бўлимда ҳакам “Барселона” дарвозасига яна бир пенальти белгилади. Тўп қаршисига яна Роналду келди ва ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

Ушбу ғалаба “кекса сеньора”га гуруҳ пешқадамлигини тақдим этган бўлса, “Барселона” 2-ўрин билан плей-оффга йўл олди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *