Сафия Бурхановани “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан табриклаймиз

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Унда мамлакатимизда ёш авлоднинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, уларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида соғлом ва баркамол этиб вояга етказишга қўшган салмоқли ҳиссаси, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, мамлакатимизнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишидаги жонкуярлиги билан жамоат ишларида фаол иштирок этиб келаётган мураббийлар тантанали равишда “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланганлар орасида Пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Тошкент шаҳар спорт ўйинлари ва енгил атлетика спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг енгил атлетика бўйича тренер-ўқитувчиси Сафия Бурханова ҳам бор.

Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси Сафия Бурхановани ушбу мукофот билан самимий муборакбод этади ва келажакдаги фаолиятида улкан зафарлар тилайди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *