Сергеев ЦСКА ва “Локомотив” таклифларига муносабат билдирди

Россия Миллий футбол лигаси тўпурарлари баҳсида етакчилик қилаётган “Крилья Советов” ҳужумчиси Иван Сергеев ўзига ЦСКА ва “Локомотив”дан бўлаётган қизиқишларга муносабат билдирди.

– Премьер-лига жамоасига ўтишим фақат менга боғлиқ эмас. Ҳозир асосий  мақсадим “Крилья Советов” билан бирга премьер-лигага чиқишга қаратилган. Албатта, менга бўлаётган қизиқишларни эшитдим. Лекин ҳозир ўз жамоамга керакман, – деди Иван Сергеев.

25 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда 23 та учрашувда 22 та гол уриб, тўпурарлар баҳсида етакчилик қилмоқда.

Маълумки, Россия Миллий футбол лигасида Виталий Денисов, Вагиз Галиулин ва Бобир Давлатов каби легионерларимиз ҳам тўп суради.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *