Синхрон сузиш бўйича ҳудудий мураббийлар учун онлайн семинар ўтказилди

Бугун Ўзбекистон сув спорти турлари федерацияси томонидан «Спортчиларнинг машғулот жараёнида тайёргарлиги» мавзусида вилоят мураббийлари ва мутахассислари учун онлайн семинар ташкил этилди. Синхрон сузиш бўйича семинарда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон сув спорти турлари федерацияси мутасаддилари ва ҳудудий мураббийлар иштирок этишди. Тадбирни педагогика фанлари номзоди, доцент Галина Краснова олиб борди. Мутахассис ўз нутқида мусобақага тайёргарлик жараёни, спортчиларнинг тайёргарлигига таъсир қилувчи омиллар ҳақида батафсил айтиб берди. Шунингдек, Галина Краснова бу борада бир нечта мисолларни келтириб, онлайн семинар иштирокчилари билан билимларини ўртоқлашди.

«Мураббийлар машғулотлар жараёнини доимий равишда кучайтириб, спортчиларнинг техник маҳоратини оширишга ёрдам беришлари керак. Спортчилар умумий базани яхши ўзлаштириши лозим, чунки ҳар йили синхрон сузиш элементлари ўзгариб, улар мураккаблашади. Аммо умумий база бир хил бўлиб қолади. Агар спортчи уни яхши ўзлаштирса ва бу борада пойдевори мустаҳкам бўлса, кейинги босқичлар қийин бўлмайди. Спортчиларни тайёрлашда психологик жиҳатга ҳам алоҳида эътибор қаратиш зарур. Ҳар доим спортчининг ўзига хос салоҳияти борлигини доимо ёдда тутишимиз керак », – деди Галина Краснова.

Семинар якунида мутахассис иштирокчиларнинг бугунги мавзуга оид саволларига жавоб берди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *