“Сити” ва “Порту” гуруҳ босқичини ғалаба билан тугатди

Чемпионлар Лигаси сўнгги тур ўйинлари ҳам ўз ниҳоясига етди. Мусобақа фаворити “Манчестер Сити” жойлашган “С” гуруҳидаги жамоалар ўз ўйинини ўтказди. “Шаҳарликлар” ўз уйида “Марсель”дан 3:0 ҳисобида устун келди.

Ўйиндаги ҳар уччала гол иккинчи таймда киритилди. Танаффусда Гвардиоладан керакли сўзларни эшитган манчестерликлар 48-дақиқада ҳисобни очди. Ферран Торрес жамоадошиниг узатмасини дарвозага тўғирлаб юборди. Узоқ муддатдан сўнг, яна майдонга қайтган Серхио Агуэро жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди. Асосий вақтнинг сўнгги дақиқасида Рахим Стерлинг ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди.

Иккинчи учрашувда “Порту” Грецияга сафар қилди. “Олимпиакос”га қарши баҳс португалларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Дастлаб, пенальтини аниқ амалга оширган Отавио жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 77-дақиқада Матеус Урибе ҳисобдаги фарқни ишончли кўринишга келтирди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *